Қашқадарёда мажбурий меҳнатга жалб қилинган тиббиёт ходимларига муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида хизмат кийимидаги тиббиёт ходимларининг ўт чопаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, мазкур ҳолатда тумандаги 2-туғруқ бўлими ходимлари ҳовлини ўтдан тозалаётгани акс эттирилган. Туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан уларга бу борада ҳеч қандай топшириқ берилмагани, ўз хоҳишига кўра тозалагани айтилган.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг буйруғига асосан Меҳнат кодексининг тегишли моддаси бўйича мазкур вазиятда камчиликларга йўл қўйган туғруқ бўлими бошлиғи Ш.Эшмўминов, бош доя М.Сафарова, тиббиёт бирлашмаси хўжалик бекаси С.Туропова, 2-туғруқ бўлими хўжалик бекаси С.Саяховага нисбатан интизомий жазолар қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг