Қашқадарёда маст эркакни машина уриб юборди. Ҳайдовчи пиёдани далага ташлаб кетган

12:14 15 Октябр 2024 Жамият
233 0

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятида «Лабо» ҳайдовчиси маст фуқарони уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди. Бу ҳақда «Овоза» дастурида хабар берилди.

Билдирилишича, марҳум туманнинг Қорақуччи маҳалласида яшаган. У кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда чиққан ва уни машина уриб кетган.

ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Лабо ҳайдовчиси содир этгани аниқланган.

«Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда у тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган», дейилади видеолавҳада.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?