Қашқадарёда инспекторлардан қочган балиқ овчилари жаримага тортилди

Яқинда Яккабоғ тумани Самоқ ҳамда Турон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган Қизилдарё дарёси ҳудудида рейд ўтказилгани, бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний равишда балиқ овлаётганлиги аниқлангани, инспекторларни кўрган броконьерлар қочиб кетгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълум бўлишича, Яккабоғ туман 19-сонли ИИБ инспекторлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган.
Ҳуқуқбузарлик 3 нафар фуқаро томонидан амалга оширилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 4 млн 50 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказган зарари 4 млн 536 минг сўм этиб белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг