Қашқадарёда икки нафар фермер Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбланмоқда
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ноқонуний ҳаракатларни аниқлади.
Қайд этилишича, Косон туманидаги «Б.И.» фермер хўжалиги раҳбари А.Ф. ҳамда Қамаши туманидаги «П.С.» фермер хўжалиги раҳбари С.П. хўжаликнинг электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 349,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг