Қашқадарёда икки автомобиль тўқнашиши оқибатида 8 одам ҳалок бўлди
Фото: Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 15 август куни тунда А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов халқаро автомобиль йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган қисмида катта тезликда ҳаракатланаётган машиналардан бири иккинчисининг йўлига чиқиб кетиб ўзаро тўқнашган. Шундан сўнг ёнғин келиб чиққан. Оқибатда ҳар иккала машина ва уларда бўлган одамлар, жами 8 киши тириклайин ёниб кетган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг