Қашқадарёда Германия таълим стандартлари асосидаги боғча иш бошлади
Қарши шаҳрида Германиянинг нуфузли “Ernst Klett” компанияси билан ҳамкорликда ўзбек ва немис тилларида фаолият юритувчи замонавий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари, "Ernst Klett” компанияси делегацияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар муассасада яратилган шароитлар билан танишди. Германиялик инвесторлар томонидан мазкур боғчани ташкил қилиш, ходимларнинг Германияда мадака ошириб келиши, муассасада тўлиқ немис дарс методикаси ва тарбиявий ёндашувларини жорий этишда катта ёрдам кўрсатилгани қайд этилди.
— Ўзбекистонда илк замонавий, немис методологиясига асосланган болалар боғчаси ташкил этилишидан мамнун бўлдим, — дейди "Ernst Klett” компанияси раҳбари Филипп Ҳауссманн. — Умид қиламизки, бугун ушбу боғчада таълим ва тарбия олишни бошлаган болажонлар яна 15 йилдан сўнг Германиянинг энг нуфузли университетларида таҳсил олишади
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг