Қашқадарёда эркак ўз хотинини аёвсиз калтаклади
Жорий йилнинг 21 октябрь куни Яккабоғ тумани Уйғур маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғига бир неча марта зарба берган, оқибатда аёл вафот этган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, эркак ўз турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжал оқибатида алкоголли мастлик ҳолатида бўлиб, оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддасига асосан айбдор деб топилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, — деди Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг