Қашқадарёда 10 млн сўм талаб қилган товламачи ушланди
Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ҳ «А.Б.» исмли қизнинг шахсий фотосуратлари ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқлар орқали қўлга киритиб, ушбу фотосуратларни ўзининг “Telegram” профилига қўйиб, унинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиб, сурат ва видеоларни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан 10 млн сўм талаб қилиб, ушбу пулларни курсдоши Ш.Т. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг