Қашқадарё вилоятида «валютчик»лар қўлга олинди

20:20 17 Апрель 2025 Жамият
211 0

Қашқадарё вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.О. (муқаддам судланган) фуқаро Э.А.га 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4,1 минг АҚШ доллари ва 32,8 минг Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Китоб тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Ж. фуқаро Г.А.га 4 минг АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?