Қашқадарёда қайнотасининг милтиғи отилиб кетган келин ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятида бепарволик билан сақлаб келинган ов милтиғи отилиб кетиши оқибатида аёл киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Билдирилишича, Яккабоғ тумани Ўрта МФЙда яшовчи Қ.Н. 2013 йилда ўзига бириктирилган отиш учун яроқли бўлган «Тоз-16» русумли ов қуроли ва унинг ўқларини сақлашда бепарволик қилган.
Жумладан, у 2024 йил 22 сентябрь куни ов қуролини Ҳусен қишлоғида жойлашган молхона биноси ёнидаги омборхонада жойлашган сейфга тиқиб қўйишни унутиб, очиқда қолдирган.
Ўша куни соат 14:30 ларда Қ.Н.нинг келини М.Ж. молхонани тозалаш учун кирган ва қуролни сейфга жойламоқчи бўлган. Шу вақтда милтиқ отилиб кетган ва ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
«Мазкур ҳолатда қурол сақлашда эҳтиётсизлик қилган Қ.Н.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлгани учун, 2024 йил 24 сентябрь куни унга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган», дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Қўшимча қилинишича, қўзғатилган жиноят иши Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг