Қарши шаҳрида цех Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбланмоқда

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Қарши шаҳрида 232,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цехни аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ноқонуний ҳолат фош бўлган.
Қайд этилишича, фуқаро А.Н. ва бошқалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Қарши шаҳри «Нақшаб» МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишган.
Ушбу цех бошқарувчилари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 232,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Урганч шаҳрида 2,9 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг