Россияда мигрантлар даромадлари ҳақида ИИВга маълумот тақдим этишга мажбур бўлади
Россияда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси «Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун ҳамда Солиқ кодексига ўзгартишлар киритишни маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, Россияда вақтинча яшаб турган мигрантлар ўзларининг қонуний даромадлари тўғрисида Россия ИИВга маълумот тақдим этишга мажбур бўлади. Даромадни тасдиқлаш учун ҳисобот даври учун даромад ҳақидаги маълумотнома, солиқ декларациясининг нусхаси ҳамда солиқлар тўланганини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинади.
Бундан ташқари, ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган хорижий фуқаролар учун вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш механизмини жорий этиш режалаштирилмоқда. Агар даромад тасдиқланмаса, бундай қисқартириш уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
Шунингдек, меҳнат мигрантлари даромади ҳудуд бўйича белгиланган яшаш минимумидан паст бўлса, улар ишлаш учун патент ола олмайди ёки уни узайтира олмайди. Мазкур қоида патентни илк бор олиш ҳолатларига ҳамда фақат жисмоний шахсларда шахсий эҳтиёжлар учун ишлаётганларга татбиқ этилмайди.
Жисмоний шахсларда ишлаётган меҳнат мигрантлари жисмоний шахслар даромад солиғи (НДФЛ) бўйича аванс тўловини тўлашга мажбур бўлади. Агар хорижий фуқаронинг қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бўлса, ҳар бир бола учун НДФЛ бўйича аванс тўлови миқдори 50 фоизга оширилади.
Ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишлаётганлар учун базавий аванс тўлови ойига 1,2 минг рубль, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун ёлланган ходимлар учун эса 1,7 минг рубльни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг