Урганч шаҳрида 2,9 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
Фото: Иллустратив
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари билан шуғулланиб келган шахс қўйга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро (1983 йилда туғилган) ўзининг яшаш хонадонида 64 минг 452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 миллиард 908 миллион 608 минг сўмни ташкил қилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 — моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг