"Qanot Sharq" маҳаллий авиакомпанияси томонидан лизингга сотиб олинган иккита самолётдан бири Airbus A321neo пойтахт аэропортига етиб келди.
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Ўзбекистоннинг биринчи хусусий авиакомпанияси ўзининг авиапаркини янги самолётлар билан тўлдирмоқчи эканлиги ёз ойларида маълум бўлган эди. Ўшанда Американинг Аir Lease Corporation лизинг компанияси ва "Qanot Sharq" ўртасида тегишли келишув изоланган эди. Айни пайтда маҳаллий авиаташувчининг флоти ўзининг ихтиёрига икки йил олдин қабул қилинган иккита Airbus A320 neo самолётидан иборат.
"Qanot Sharq" авиакомпанияси бош директори Моисей Пакнинг сўзларига кўра, янги самолётдан фойдаланиш учувчиларни қайта ўқитиш билан боғлиқ узоқ жараённи талаб этмайди. Мутахассис Airbus A320 сeoда парвоз қилган бўлса, у ҳолда янги самолётни бошқаришни тезда ўзлаштиради. Бу айнан Airbus A321neoни танлашда қўлланилган мезонлардан бири бўлди. Бундан ташқари, бу модель аввалгисидан тавсифлари жиҳатидан анча устундир. У сиғимли бўлиб, ундан давомли парвозларда фойдаланилади. Янги самолёт Вьетнам ва Таиландга илк парвозларини амалга оширади. Иккинчи Airbus A321neo самолёти бир ойдан сўнг етиб келади.
– Бугун бизга узоқ магистралли Airbus A321neo самолёти етиб келди, – дейди "Qanot Sharq" авикомпанияси борт кузатувчилар хизмати бошлиғи Севара Тиллақориева. – Унинг сиғими 240 йўловчи ўриндиғига мўлжалланган. Унда беш соатдан саккиз соатгача давом этадиган парвозлар амалга оширилади. Йўловчиларимизнинг қулайлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Бунинг учун биз ўқидик ва янги самолётда машқ парвозларини ўтказдик.
“Халқ сўзи”,
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг