Қамров 16 фоиздан 65 фоизга етди

12:55 12 Апрель 2021 Жамият
605 0

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Истиқлол» маҳалласида истиқомат қилувчи ёш оилаларнинг яна бир орзуси ушалди. Ҳудудда маҳалланинг исми – жисмига монанд 240 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.

— «Обод қишлоқ» давлат дастури асосида бунёд этилган бундай қулай, шинам масканда ҳар томонлама билимли, интилувчан, болажон тарбиячилар ишлаши керак, — дейди мазкур 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Нодира Муродова. — Шу боисдан тарбиячилар ўртасида танловлар ўтказяпмиз. Маҳоратли, ташаббускор ходимларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун боғча тўловида чегирмалар жорий этилган.

Айтиш жоизки, туманда кейинги йилларда кўплаб мактабгача таълим муассасалари иш бошлади. Бу эса болажонларни ушбу масканларга жалб этиш имкониятини кенгайтирди. Бундан 8 йил муқаддам Ромитанда жажжи ўғил-қизларнинг атиги 16 фоизи мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган эди. Айни дамда эса бу кўрсатгич 65 фоизга етди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?