«Қамчиқавтойўл» корхонасига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Иллюстратив фото
«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 2023 йил 21-куни ўтказилган 983,5 млн сўмлик давлат харидида соҳага оид қонунчилик талабларига амал қилинмаганлиги ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, ушбу харидда иштирок этган тадбиркорлардан 2 нафарининг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компьютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланган.
Натижада Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 21 июнь куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасига сўровнома киритилди.
Агентликнинг тақдимномасига биноан «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 22 июнь куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг