«Қамчиқ» довонида «Isuzu» хандаққа тушиб кетди
Видеодан кадр
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан «Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган юк автомобилига амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 22 декабрь куни соат 04:30 да А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Isuzu» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобиль хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг