Қайси ҳудудда янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда? Статистика агентлиги барчасини маълум қилди (+фото)

10:43 07 Ноябрь 2024 Иқтисодиёт
235 0

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-центябр ойларида 64 минг 553 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди. Бу янги субъектлар ҳудудлар бўйича турлича тақсимланди. Энг кўп янги корхоналар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг умумий сони 12 минг 920 тани ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоятида ҳам фаолияти янги бошланган корхоналар сони юқори бўлиб, жами 5 минг 791 та корхона ташкил этилган. Самарқанд вилоятида эса 5 минг 735 та янги субъект иш бошлаган. Тошкент вилояти 5 минг 534 та янги корхона билан учинчи ўринда турибди.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 минг 034 та янги корхона ташкил этилиб, вилоят иқтисодиётининг ривожланишига ҳисса қўшмоқда. Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида мос равишда 4 минг 250 ва 4 минг 158 та янги корхоналар очилган. Бу вилоятларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти кенгаймоқда.

Шунингдек, Сирдарё вилояти эса янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича энг паст кўрсаткичга эга бўлиб, бу ерда атиги 1 минг 574 та янги корхона очилди. Сирдарё вилоятидаги бу паст кўрсаткич бошқа ҳудудлар билан таққослаганда сезиларли. Шунга қарамай, бу рақамлар ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва аҳоли сонига боғлиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Ўзбекистон Россия ёки Хитойнинг қайси бири билан каттароқ савдо айланмасига эгалиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?