Путин: Меҳнат мигрантлари учун патент тизимини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантлари учун амал қилаётган патент тизимини бекор қилиш эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Давлат Думаси фракциялари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.
— Меҳнат мигрантлари учун патент тизимини бекор қилиш масаласи бор. Буни ўйлаб кўриш керак. У кенг қўлланади. Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман, — деди давлат раҳбари.
Путиннинг таъкидлашича, миграция масаласи россияликлар учун жуда сезгир мавзу бўлиб қолмоқда.
— Бу фуқаролар учун жуда сезгир соҳа. Ҳокимият, на федерал, на маҳаллий даражада, муаммо йўқдек кўрсатмаслиги керак. Бу саволлар бор ва уларни ҳал этиш лозим. Лекин агар доимий эътибор марказида бўлмаса, ҳал қилиб бўлмайди, — деди Путин.
Маълумот учун, Россияда визасиз тартибда кирадиган хорижий меҳнат мигрантлари патент тизими орқали ишлаш ҳуқуқини олади. Патент — бу мамлакат ҳудудида ишлашга рухсат бўлиб, уни хорижий фуқаролар мамлакатга кирганидан кейин 30 кун ичида расмийлаштириши шарт.
Патент олиш учун мигрантлар яшаш жойида рўйхатдан ўтиши, тиббий кўрикдан ўтиши, рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича билимини тасдиқлаши, ҳужжатлар пакетини Ички ишлар вазирлигига топшириши ва давлат божи тўловини амалга ошириши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг