ПСЖ йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди
Кеча, 25 октябрь куни Франция чемпионатининг 9-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасида ўтказилган баҳсда “ПСЖ” жамоаси “Брест” клуби меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Ашраф Ҳакими ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Ашрафнинг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Таъкидлаш керакки, марокашлик футболчи бунгачa сўнгги бор 2021 йилнинг 22 сентябрида “Мец” жамоасига қарши ўйинда 2 та гол урган эди.
Иккинчи бўлимнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар сўнгида Дезире Дуэ ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Шу тариқа мазкур баҳсда ғалаба қозонган жамоа очколари сонини 20 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ жамоаси навбатдаги ўйинини 29 октябрь санаcида “Лорьян”га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг