Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун психологик ўрганиш тест синовлари электрон форматда бўлиб ўтди

18:33 02 Апрель 2025 Жамият
139 0

Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишни мақсад қилган Тошкент шаҳридаги номзодлар учун психологик ўрганиш тест синовлари бўлиб ўтди.

Вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан хабар беришларича, номзодларни психологик ўрганишга мўлжалланган тест методикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий касбий саралаш бошқармаси мутахассислари томонидан электрон шаклда ишлаб чиқилиб, тест синовлари илк маротаба замонавий рақамли технологиялар ёрдамида электрон форматда амалга оширилди.

Ҳар бир номзод вазифаларни бажариб бўлган заҳоти ўз натижаларини мониторда кўриш имкониятига эга бўлди. Бу амалиёт иштирокчиларнинг вақтини тежаш билан бирга, тизимда очиқлик ва шаффофлик принципларини жорий қилиб, коррупция ҳолатларининг олдини олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?