Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади
Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йилдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент тегишли қарорида қайд этилган.
Унга кўра, президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси, шунингдек, ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунга қадар махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Call-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорлар мурожаатларини туну кун қабул қилиш ташкил этилади.
«Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформаси ишга туширилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил августида халқаро бизнес форум ҳам бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг