Президент янги қонунни имзолади
“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт.
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.
Қонунга кўра, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.
Шунингдек, қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ясаш бўйича фаолият хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг