Президент Янги Андижонга Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, давлат раҳбари Янги Андижон шаҳридаги «Янги Ўзбекистон« боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан ўзбек халқи ва миллатини бутун дунёга тараннум этган шоҳ ва шоир — Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилган.
«Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.
Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.
Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.
Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина «Бобурнома» асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди», деган Президент.
Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланган
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг