Президент Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш бўйича топшириқлар берди
Фото: Президент матбуот хизмати
Йиғилишда «Сайхунобод», «Зарбдор», «Уйчи», «Ғиждувон» тажрибалари асосида камбағал аҳолини банд қилиш бўйича мутасаддилар олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари билан тизимли ишлаш, чет элда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ва яна кетиш истагида бўлганларни ҳамда бу йил иш топа олмаган мактаб битирувчиларини юқори даромадли касбларга, хорижий тилларга ўқитиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Вилоятнинг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, айниқса Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ва Ангрен шаҳрида туристик масканларни кўпайтириш вазифалари белгилаб олинди.
Тошкент вилоятидаги газ ва электр энергиясининг йирик истеъмолчилари бўлган корхоналарда энергия сарфи юқори ускуналарни янгилаш, сув насосларини замонавийларига алмаштириш муҳим экани қайд этилди.
Умуман, вилоятнинг ўсиш нуқталарини рўёбга чиқариш учун вилоят хокими, унинг ўринбосарлари, 22 та туман ва шаҳар ҳокими маррани 2 баравар катта олиб, тинимсиз ишлаши шартлиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, туман ва шаҳарлар жамоатчилиги, нуроний ва фаоллар билан мулоқот қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг