Президент топшириғи бажарилди. Сирдарёлик уруш фахрийсига уй совға қилинди

10:42 10 Май 2024 Жамият
261 0

Президент сирдарёлик уруш фахрийси Ўскан ота Хаджиманов билан суҳбатлашиб, унинг илтимосига биноан вилоят ҳокимига отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилиш ҳақида топшириқ берган эди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Президент топшириғига биноан боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги Facebook саҳифасида хабар берилган.

Давлатимиз раҳбари 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди.

Ўскан ота Хаджиманов 101 ёшда, айни пайтда шифохонада даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер