Президент совғаси йўлга чиқди (фоторепортаж)
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Янги йил байрами болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой ўтади. Бири-биридан ажойиб совғалар байрам чироқлари каби уларнинг қалбини нурга тўлдиради.
Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Янги йил байрамини тўла-тўкис, юксак савияда ўтказиш, фарзандларимизга қувонч улашиш учун пухта ҳозирлик кўрилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS — болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар учун байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Байрам арафасида Президент совғалари ортилган карвон йўлга отланди. Давлатимиз раҳбари номидан тақдим этиладиган совғалар ўтган йили болалар учун 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат эди. Бу йил эса Президент совғасидан махсус совғалар қопчиғи билан 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахмат жой олган. Президент совғалари Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга самолётлар орқали жорий йилнинг 26-28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилади.
Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга улашилади.
Дилшод КАРИМОВ
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг