Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари билан биргаликда Хўжанд қалъасини бориб кўрди

Хўжанд шаҳридаги саммитнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасига ташриф буюриб, унинг тарихи билан танишдилар.
Бу ноёб мажмуанинг қурилиши милоддан аввалги IV-V асрларга бориб тақалади. Археологик қазишмалар натижасида ўша даврда биринчи қалъа бунёд этилганлиги аниқланган.
1999 йилда қайта таъмирлаш ишларидан сўнг қалъа ёнида 28 мингдан ортиқ экспонатни ўз ичига олган ўлкашунослик музейи очилди.
Сўнгги реставрация ишлари жараёнида қалъа деворлари, арки ва дарвозалари қайта тикланди, маъмурий бино, ҳунармандчилик дўконлари қурилди, Хўжанднинг қадимий ҳовлилари намуналари яратилди.
Ҳудудда тожик халқи тарихи ва маданиятига оид 5 та кўргазма залидан иборат мажмуа барпо этилди. 8 та ҳовлида ҳунармандлар хаттотлик, рассомчилик, адрас тўқиш, сўзана тикиш, тош ўймакорлиги, темирчилик ва кулолчилик билан шуғулланмоқда.
Давлат раҳбарлари уч мамлакатнинг ҳунармандчилиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазмасини кўздан кечириб, бадиий чиқишларни томоша қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг