Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди.
Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Федерация Кенгаши Раиси Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро алоқалар самарали бўлаётгани юксак баҳоланди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Савдо-иқтисодий шериклик суръатини таъминлаш, саноат кооперацияси лойиҳалари ва гуманитар алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг