Президент Шароф Рашидов туманидаги “Агромарказ” қишлоқ хўжалиги корхоналари мажмуасида бўлди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи доирасида Шароф Рашидов туманидаги “Агромарказ” қишлоқ хўжалиги корхоналари мажмуасида ҳам бўлди.
Юртимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли соҳада имкониятлар кенгайиб, ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жойларда агромарказлар ташкил қилиниб, фермер ва деҳқонларга комплекс хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳам ана шундай марказ фаолият бошлади.
Марказда ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси, ветеринария дорихонаси, агроном маслаҳати, уруғ ва кўчатлар етказиб бериш, аҳоли хонадонларига иссиқхоналар қуриш, агромаркет дўкони, мини-техникалар сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш каби йўналишлар мавжуд.
Бу ерда қишлоқ хўжалиги бўйича барча хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида йўлга қўйилган. Бир гектар жойни қамраган марказнинг биринчи қаватида ўсимликлар ҳимоя воситалари дўкони, ветеринария дорихонаси, уруғ дўкони, агромаркет, мобил бригада хоналари ва 8 та бошқа хизмат хонаси жойлашган.
Иккинчи қаватда ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси мавжуд. Шунингдек, тупроқ ва сув таҳлили хонаси, энтомология ҳамда фитопатология хоналари ташкил этилган.
Марказ ҳудудида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги бўлими, агроинспекция, уруғчилик маркази, қоракўлчилик уюшмаси ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар жойлашган.
Давлатимиз раҳбари агромарказ фаолияти билан танишди, марказ фаолиятини янада кенгайтириш, мижозлар учун хизматларни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат яратиш бўйича тавсияларини берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг