Президент Париж Олимпиадасида омади келмаган спортчиларни ҳам табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашувда Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини астойдил ҳимоя қилган, лекин озгина омади келмаган спортчиларимизни ҳам самимий табриклади.
Хусусан, бадиий гимнастика бўйича спортчи қизларимиз Олимпия ўйинлари тарихида биринчи марта гуруҳ беллашувларининг финал босқичига етиб борди.
Улар дунёнинг энг кучли 8 та жамоаси орасидан жой эгаллагани ҳам ўзига хос муҳим натижа бўлгани қайд этилди.
Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олимпия майдонларида тўп сурган навқирон футболчиларимиз жаҳондаги энг кучли жамоаларга қарши муносиб кураш олиб боргани таъкидланди.
"Олимпиада ўйинлари кўплаб спортчиларимиз учун, гарчи улар совринли ўринларга эришмаган бўлсалар ҳам, ўзига хос катта тажриба мактаби бўлди. Ва барчамиз келгусида улардан юксак натижалар кутишга ҳақлимиз", деди Президент.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг