Президент масъулларга «Дўстлик» постидаги тирбандликни бартараф этиш вазифасини топширди

Фото: Президент матбуот хизмати
Андижонда ўтаётган йиғилишда инвестиция ва экспорт масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўтган уч йилда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ҳокимлари хорижий инвесторлар билан 600 дан зиёд келишувга эришгани билан, уларнинг атиги учдан бири лойиҳага айлангани танқид қилинди.
Ўтган йили киритилган инвестицияларнинг ярмидан кўпи Балиқчи, Булоқбоши, Андижон тумани ва шаҳрига тўғри келади. Пахтаобод, Избоскан ва Шаҳрихонда бу 50 миллион долларни ташкил этган, холос.
Мутасаддиларга электрон платформа яратиб, хорижий инвесторлар билан ўтказилган учрашувлар рўйхатини юритиш, улар кўтарган ҳар бир масала бўйича аниқ ижрочиларни белгилаб, кунлик назорат тизимини йўлга қўйиш топширилди.
Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда.
Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.
Хўжаободдаги «Дўстлик» постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.
«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.
«Лекин, ички темир йўл тармоқларимиз, божхона пунктлари, станциялар бу юкни қабул қилиш ва ўтказишга қанчалик тайёр?», дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.
Мутасаддиларга бу борадаги ҳисоб-китобларни қилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур тайёрлаш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг