Президент мактабининг 2 нафар битирувчиси АҚШдаги нуфузли университетларга талабаликка қабул қилинди

11:29 16 Декабрь 2021 Жамият
1154 0

Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 2 нафар битирувчи синф ўқувчилари Америка Қўшма Штатларида жойлашган нуфузли университетларга талабаликка қабул қилинди.

Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.

Жумладан, нуфузли Templ университетига қабул қилинган 11-синф ўқувчиси Жанибек Айтбаев учун университет томонидан 40000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилди. 

Hofstra университети талабасига айланган Нодира Казакова эса ушбу университетнинг 108 000 АҚШ доллари миқдоридаги Президент стипендиясига сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида, Templ университети миллий университетлар рейтингида 103-ўринда, Hofstra университети эса 162-ўринда туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер