«Президент Кубоги – 2024»да нима гаплар? Нодирбеклар ва Синдоровда қийинчиликсиз ғалаба, Шамсиддинда эса дуранг (+барча натижалар жадвали)

Тошкентда мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этувчи «Президент Кубоги – 2024» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мусобақа А ва Б гуруҳларида дона сурмоқда. Бу ҳақда «UzChess» хабар берди.
Тажрибали шахматчилар жамланган А гуруҳида Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилмоқда.
Биринчи рақамда сараланган Нодирбек Абдусатторов ўтказилган биринчи тур учрашувида ҳиндистонлик Самбит Пандани қийинчиликсиз мағлубиятга учратди.
Нодирбек Якуббоев қора доналарда қирғизистонлик Мелис Маматовни, Жавоҳир Синдоров россиялик Екатерина Голсевани мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Ваз Этан билан дуранг ўйнади.
Бугун, 22 ноябрь куни, соат 14:00да иккинчи тур учрашувлари ўтказилади. 9 тур давом этиши режалаштирилган мусобақанинг ғолиблари 30 ноябрь куни аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг