Президент Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишмоқда
Фото: Uza.uz
Айни пайтда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази фаолияти билан танишмоқда.
Мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, инсон аралашувини камайтириш мақсадида солиқ органлари фаолияти изчил рақамлаштирилмоқда. Хусусан, ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги фармонига мувофиқ, тўлиқ янгиланди. Давлат бюджетидан ажратилган 100 миллиард сўм эвазига бинолар таъмирланиб, узлуксиз электр таъминоти қурилмалари, претсизион кондиционерлар, катта ҳажмли сервер ва компьютерлар билан жиҳозланди.
Натижада марказ қуввати 8 мартага ошди, электрон хизматлар кўлами кенгайди. Шахсий карточкаларда сальдо қаторларини ҳисоблаш каби мураккаб жараёнлар 10 баробар тезлашди. Масалан, илгари республика бўйича ҳисоблашга 24 соат кетган бўлса, эндиликда бу жараён 2-3 соатда амалга оширилмоқда. Бу яширин иқтисодиётни қисқартиришда муҳим омил бўлмоқда.
Киберҳужумдан ҳимоя, бизнес-аналитика технологиялари жорий қилинди. «э-ижара», «э-имтиёз», «Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари», «Солиқ текширувлари», «Автоматлаштирилган камерал назорат тизими», «Солиқ узилиши коэффициенти» каби янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди.
Бу марказни мамлакатимиз солиқ тизимининг «мияси» дейиш мумкин. Бу ерга барча солиқ тўловчиларнинг маълумотлари интеграция қилинган. 50 нафарга яқин малакали мутахассис солиқ айланмасини онлайн режимда кузатиб, масофадан тезкор хизмат кўрсатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг