Президент Бош вазирга айрим туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Ўтган йили ҳудудларда 2 мингта кўп қаватли уй-жой қуриб, аҳолига топшириш бўйича олинган режа тўлиқ бажарилмай қолгани, яъни 124 та уй-жой қурилиши якунланмагани, қурилган уйлардан 450 таси ҳалигача фойдаланишга топширилмагани қайд этилди.
Бундан ташқари, уй-жойга талаб юқори бўлсада 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмаган, туман ҳокимлари режа ҳам қилмагани танқид қилинди.
Бош вазирга ушбу Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг