Президент аёллар ҳуқуқларини ишончли таъминлашдаги Сенатнинг ҳиссасини алоҳида таъкидлади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улуғвор вазифаларни амалга оширишда юқори палатанинг аввалги таркиби муносиб ҳисса қўшгани таъкидланди.
Қайд этилишича, айниқса, аёллар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларида Сенат алоҳида фаоллик кўрсатди.
Охирги беш йилда юқори палата томонидан 106 марта ҳисоботлар эшитилди, ижро органларига 1 минг 300 та сўров киритилди.
Парламентнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўтган даврда хорижий давлатлар билан парламентлараро дўстлик гуруҳлари сони 26 тадан 73 тага етди.
Сенат Осиё хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми каби йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қилди. Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси, яъни юбилей анжумани келгуси йили пойтахтимизда ўтказилиши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.
Сенатда давлатлараро келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш бўйича илк бор ижобий амалиёт йўлга қўйилгани таъкидланди.
Конституциявий ислоҳотлар натижасида Сенат таркиби ихчамлашиб, унинг аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга қисқарди.
Айни вақтда сенаторларнинг ваколатлари ва масъулияти бир неча баробар ошди.
Хусусан, юқори палатанинг парламент назорати ва бир қатор муҳим давлат органларини шакллантиришдаги иштироки сезиларли равишда кенгайтирилди.
Илгари сенаторлар назорат тадбирларида ёки сайловчилар билан учрашувларда қонунларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ ваколатга эга эмас эди. Янгиланган Конституцияда Сенатга қонунчилик таклифини киритиш ҳуқуқи берилиши билан масала ўз ечимини топди.
Президент янги сайланган сенаторларимиз энди бу жараёнларда фаол бўлишига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг