«Президент арчаси» тантаналари болажонларга завқ улашди

11:45 27 Декабрь 2024 Жамият
138 0

Рустам НУРМАТОВ/«Халқ сўзи». Юнус Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида «Президент арчаси» тадбири тантанали тарзда ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев тинч ва осуда юртга байрамлар ярашиши, шоду хуррамлик болажонлар билан янада файзли бўлишини айтиб, Янги йил байрами билан барчани табриклади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар, айниқса, болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли дастурлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Янги йил байрами арафасида 365 нафар жиззахлик болажонларга Президентимиз томонидан юборилган махсус совғалар масъуллар томонидан топширди. 2 минг нафардан ортиқ махсус мактаб-интернат ўқувчиси, шифохоналарда даволанаётган болаларга ҳам совға-саломлар етказиб берилди. Концерт дастури болажонларга чексиз қувонч бағишлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер