“Президент арчаси” болажонларга чексиз қувонч улашди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Янги йил байрами тантаналари, қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги тадбирлар ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар чексиз қувонч улашади.
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида ўтказилган бу йилги “Президент арчаси” тантаналари ана шундай шукуҳи ва унутилмас таассуротларга бой бўлди. Байрам тадбирида шаҳар ва туманлардан оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари қатнашди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзоджон Полвонов келажагимиз ворисларини Янги – 2025 йил билан қутлаб, уларга Президент совғаларини топширди.

— Бугунги тадбирда вилоятдаги 931 нафар болаларга “Президент совғаси” топширилди, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бўлим мудири Миртазохон Алавитдинов. — Айни кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кичкинтойларга шодлик улашишни мақсад қилган байрам тадбирлари давом этмоқда.
Тадбир доирасида “Самовий Янги йил“ деб номланган театрлаштирилган бадиий дастур намойиши барчага хушкайфият улашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг