Покистон билан ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги Қонун маъқулланди
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари чуқур тарихий илдизга эга эканини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда бу икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва юксак ҳурматга асосланган манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдеворга айланди.
Битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш экани қайд этилди.

Сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган Битимнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Сенаторлар Битимнинг қабул қилиниши икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга янги туртки беришини ва давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг