Пойтахтнинг яна бир туманига янги ҳоким тайинланди

12:52 26 Сентябр 2024 Жамият
370 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Мамажонов Бунёд Бахтиёрович Тошкент шаҳри Учтепа туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Бунёд Мамажонов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент молия институтини магистрлик даражаси билан тамомлаган.

Мамажонов 2020 йилдан шу кунга қадар “Асакабанк” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманлари, шунингдек, Сурхондарёнинг Шўрчи ҳамда Музработ туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер