Фермер хўжалиги раҳбари Музработ тумани ҳокими лавозимини эгаллади
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Алишер Қурбонов Сурхондарё вилоятининг Музработ туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 25 сентябрь куни Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Абдурашид Исмоилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини маълум қилган.
Вилоят ҳокими шунингдек, Қурбонов Алишер Қурбонович номзодини Музработ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирган. Шу тариқа номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Маълумот учун, Алишер Қурбонов 1973 йилда Музработ туманида туғилган. 1995 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденция.
Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ҳамда хусусий секторда меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Қурбонов «Амирқулбобо КАА» фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг