Мирзо Улуғбек туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ғойибназаров Баҳодир Рихсиалиевич Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими матбуот хизмати хабар берди.
Баҳодир Ғойибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассисликлари билан тамомлаган.
Ғойибназаров 2018 йилдан бери мазкур лавозимда ишлаб келган Шавкатбек Иргашевнинг ўрнини эгаллади.
У 2021 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абубакиров Бобир Йўлдошович Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг