Ўзбекистон бўйлаб кўчат экиш акцияси ўтказилади
Иллюстратив фото
Президент Шавкат Мирзиёевининг «2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига кўра Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрами кенг миқёсда нишонланади. Шу муносабат билан байрам арафасида барча ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Ҳашар доирасида республиканинг барча ҳудудлари, кўча ва майдонлар, маҳалла, туман (шаҳар)лар чиқиндилардан тозаланади ва дарахтлар парваришига алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Мен ҳам кўчат экаман» акцияси ташкил этилади ва барча белгиланган ҳудудларда дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади.
«Қадрли юртдошлар! Барчангизни ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чақирамиз. Юртимиз ободлиги, яшиллик даражасининг янада ошишига ўз ҳиссангизни қўшинг!» дейилади қўмита хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг