Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди
Денов тумани ҳокимининг ўринбосари Акбарали Ишмурзоев Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманига ҳоким этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Шўрчи туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Шўрчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталди.
Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Акбарали Ишмурзоев номзодини Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирган. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Маълумот учун, Ишмурзоев Акбарали Абдужабборович 1982 йилда Денов туманида туғилган. 2003 – 2009 йилларда Термиз давлат университетини тамомлаган.
Фаолияти давомида ижро ҳокимияти органларида турли лавозимларда, хусусан, Узун ва Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Ишмурзоев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг