Пойтахт иқтисодиёти охирги тўққиз йилда 2,5 баробар ўсиб, жорий йил 27 миллиард долларга етади

18:53 16 Декабрь 2025 Сиёсат
245 0

Уй-жойлар қуриш кўлами ҳам кескин ошди. Авваллари Тошкентда йилига кўпи билан 2-2,5 минг хонадон қурилган бўлса, сўнгги йилларда бу кўрсаткич ўртача 15,5 мингдан ошди.

Сўнгги уч йилда 3,5 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, пойтахт аҳолиси ва тадбиркорларнинг электр таъминотини яхшилаш бошланди. Келаси йили ҳам бу мақсадларга яна 1,5 триллион сўм берилади.

Умуман, пойтахт иқтисодиёти охирги тўққиз йилда 2,5 баробар ўсиб, жорий йил 27 миллиард долларга етади. Аҳоли жон бошига даромад эса 4,4 минг доллардан 8,6 минг долларга кўпайди.

Натижада камбағаллик даражаси йил бошидаги 7,3 фоиздан 1 фоизга, ишсизлик эса 4,5 фоиздан 3,5 фоизга пасаяди. Яъни Тошкент шаҳрида камбағаллик ва ишсизлик табиий даражага тушади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?