Пластик жарроҳлик амалиёти қачон ўтказилади?

11:50 31 Январь 2024 Жамият
160 0

— Баъзи инсонлар ташқи кўринишидаги айрим нуқсон ва деформациялар сабабли қаттиқ тушкунликка тушади. Пластик жарроҳлик, аввало, ана шундай шахсларни жамиятга қайтариб, уларни аввалгидек ҳаёт кечиришига ёрдам беради, — Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири Бобур Тоиров.

Яъни, бундай амалиёт фақат гўзал бўлиш истагидаги аёлларнинг орзулари ушалишигагина эмас, балки кимнингдир танасига етган жароҳатлардан кейинги асоратларни даволаш, куйишдан кейинги келлоид чандиқлар ва функционал етишмовчиликларни бартараф этиш ҳамда туғма нуқсонлар билан туғилган болаларни даволашда қўлланилади.

Пластик жарроҳликда тўқималарнинг жойи ўзгартирилиши, тананинг бошқа қисмидан олинган тўқималар кўчириб ўтказилиши, организмга ёт, бироқ унга безарар бўлган металл, пластмасса, синтетик толалар имплантация қилиниши мумкин.

Ушбу амалиёт пластик реконструктив ва пластик эстетик йўналишларида амалга оширилади.

Реконструктив пластик жарроҳлик амалиёти туғма ва орттирилган нуқсонлар — бош суяги аномалияси, юқори ва пастки жағларнинг туғма ва орттирилган деформациялари, куйиш, автоҳалокат ҳамда оғир касаллик сабабли орттирилган нуқсон ва деформациялар оқибатларини бартараф этиш, тўғрилаш, тана аъзоларига маълум вазифаларни қайтариш мақсадида ўтказилади.

Эстетик пластик жарроҳлик амалиёти эса асосан юз ва тананинг йиллар ўтиши мобайнида ривожланган эстетик етишмовчиликларини бартараф этишга ёрдам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер