Пилла — 2022: қашқадарёликлар пилла ҳосилини теришга киришди

08:52 20 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
692 0

Яккабоғлик касаначилар ҳам III-IV мавсумда пилла хирмонини кўтаришга киришди. Барча ҳудудларда ипак қуртларига етарлича озуқа базаси борлиги, мутахассисларнинг ўз вақтида назорат ишларини олиб борганликлари сабабли ҳосил ҳар доимгидан ҳам яхши.

Вилоят бўйича жами 6020 қути ипак қурти боқилиб, 240,8 тонна пилла ҳосили олиш режа қилинган. Бугунги кунда қабул қилинган пилла ҳосили учун тарози бошида шартнома пуллари тўлаб берилмоқда.

Шунингдек, Яккабоғ тумани пиллакорларига такрорий пилла боқиш мавсумида 762 қути ипак қурти тарқатиб берилган бўлиб, натижада 30 тонна ҳўл пилла топшириш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер