Пентагон АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлаш режалари ҳақида маълум қилди
Иллюстратив фото
Америка Қўшма Штатлар Украинага мудофаа бюджетининг бошқа бандларидан ҳозирча пул ажратишни режалаштирмаган, бироқ керак бўлса, бу имкониятни сақлаб қолади.
Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер айтиб ўтди.
“Қайта дастурлаш (мудофаа бюджетининг биридан бошқасига маблағларни ўтказиш) шошилинч зарурат бўлган тақдирда ҳар доим имконият бўлади. Аммо ҳозирча, менинг билишимча, Украина хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун қайта дастурлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган”, — дейди Райдер.
Унинг қўшимча қилишича, Пентагон АҚШ Конгресси билан ҳамкорликда Украинага қурол етказиб бериш учун қўшимча маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Бунгача республикачи сенатор Ренд Пол АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида Украинага қўшимча маблағ ажратилишини бутунлай қисқартириш бўйича ҳаракат кучаяётганини айтган эди.
Унга кўра, бу, асосан, Америка парламенти қуйи палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи Республикачилар партияси конгрессменларига таъсир қилади.
Аввалроқ, Голландия ва Дания АҚШ Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатишни маъқуллаганини тасдиқлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг