Пенсияларнинг энг кам миқдори белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги кўзда тутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириш, кекса ёшдаги шахсларга давлат хизмати кўрсатилиши сифатини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси билан янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган нормаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.
Яъни, пенсияларнинг энг кам миқдори белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги кўзда тутилмоқда. Шунингдек, фуқароларга Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқини яратиш белгиланмоқда. Мазкур имкониятлар билан йилига 300 минг нафар фуқарога уйидан чиқмаган ҳолда, онлайн ёки ўзига қулай бўлган Давлат хизматлари марказлари орқали пенсия тайинланиши учун мурожаат қилиш имконияти яратилади.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилишини аҳолининг электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, шунингдек, ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали пенсия тайинланган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ўзларининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларида йиғилган маблағларини олишлари бўйича қулайликлар яратилишига хизмат қилади.
Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Лойиҳани янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича асосли таклифлар илгари сурилди.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг